Жаҳон | 17:08 / 07.04.2017
10134
1 дақиқада ўқилади

НАТО АҚШнинг Сурияга ҳужуми учун жавобгарликни Башар Асад зиммасига юклади

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг АҚШ томонидан Суриядаги авиабазага ракета зарбалари йўллангани учун масъулиятни мамлакат раҳбарияти зиммасига юклади. 

«Ўнлаб кишилар ҳамда болаларнинг ўлимига сабаб бўлган Хан-Шейхундаги даҳшатли кимёвий ҳужум ортидан АҚШ Суриядаги Шайрат аэродромига ҳужум қилди. Суриядаги режим бу ҳодиса учун тўла жавобгар», — дейилган альянс сайтида эълон қилинган баёнот матнида.

Қайд этилишича, НАТО Суриядаги сиёсий барқарорлик ўрнатилишига қаратилган барча ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.

Бундан олдинроқ АҚШ Столтенбергни бўлажак ҳужум ҳақида олдиндан хабардор қилгани маълум бўлганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид