Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖЧ-2026 мезбонлиги учун АҚШ, Канада ва Мексика қўшма ариза топширади
АҚШ, Мексика ва Канада 10 апрель куни 2026 йилги жаҳон чемпионати мезбонлиги учун қўшма ариза топшириши кутилмоқда. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбага асосланган ҳолда AP агентлиги хабар тарқатди.
Бу қарор 8 апрель куни Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси футбол конфедерацияси (КОНКАКАФ) конгресси вақтида қабул қилинган.
Манбанинг айтишича, бу ҳақда душанба куни Манҳеттенда эълон қилинади.
2026 йилги жаҳон чемпионати тарихда 48 терма жамоа иштирок этадиган илк турнир бўлади. Ушбу турнир мезбонлиги учун Англия, Колумбия, Қозоғистон, Туркия ва Озарбойжон ҳамда Австралия ва Янги Зеландия каби давлатлар ҳам даъвогар бўлиб турибди.
Турнир мезбони номи 2020 йилнинг майида маълум қилинади.
Мавзуга оид
12:30
ЖЧ кундалиги. Франция учун янги мураббий ва футболчилардан норози президент
21:58 / 14.07.2026
Эҳтимолий рекордлар, сериялар ва реваншлар. ЖЧ яримфиналлари олдидан 11 интрига
12:24 / 12.07.2026
ЖЧда яна бир ноёб ҳолат рўй берди: норвеглар Англиянинг голи ноҳақ урилганини айтмоқда
08:13 / 12.07.2026