Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президентнинг Самарқандга ташрифи вақтида икки туман «тўртлиги» ишдан кетди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14-15 апрель кунларида Самарқанд вилоятига амалга оширган ташрифи вақтида бир қанча раҳбарларни лавозимларидан озод қилган.
Хусусан, Булунғур ва Нуробод туманларида «тўртлик»лар ишдан кетган, ҳокимлар ҳамда туман прокурорлари, туман давлат солиқ инспекцияси раҳбарлари ҳамда туман Ички ишлар бошқармаси бошлиқлари лавозимини тарк этган.
Булунғур тумани ҳокими Хўжаёров Хайриддин Гадоевич ишдан олиниб, унинг ўрнига Фурқат Раҳимов тайинланган.
Нуробод тумани ҳокимлигидан бўшатилган Эргашев Бахтиёр Қўшбоевич ўрнига эса ҳали янги раҳбар тайинланмаган.
Шунингдек, Қўшработ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Холбоев Анвар ишдан олинган.
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда эндиликда муайян ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун фақатгина ҳокимнинг ўзи жавоб бермаяпти. Қайси туман ёки шаҳарда ҳоким ишдан олинадиган бўлса, «тўртлик»нинг барча вакиллари — ҳоким, прокурор, милиция бошлиғи, ДСИ бошлиғи ишдан кетмоқда. Бу жамоавий жавобгарлик сифатида ҳисобланмоқда.
Мавзуга оид
20:13 / 26.04.2026
Самарқандда 490 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди
11:56 / 25.04.2026
Саида Мирзиёева: “Ҳаққоний ҳолатни ҳисоботларда эмас, ўз кўзим билан кўриш учун тез-тез келиб тураман”
13:21 / 21.04.2026
Саида Мирзиёева Самарқандда ЖССТ раҳбари билан учрашди
10:11 / 21.04.2026