Массаж курсили шахсий купе, спа-душ, бош ошпаздан экс­клю­зив таомлар — буларнинг бари ўзингизни қироллик оиласига мансубдек ҳис этишингиз учун тақдим этилади! 2017 йилда TripAdvisor сайти Emirates'ни дунёнинг энг яхши авиакомпанияси деб эълон қилди. Энг яхши фазо кемаларининг рўйхатини тузиш ва ғолибни аниқлаш учун TripAdvisor миллионлаб изоҳларни ўрганиб чиқди. 

Кўплаб омиллар, жумладан, оёқлар учун қулайлик, курсиларнинг шинамлиги, мижозларга хизмат кўрсатиш, тозалик, овқат ва ичимликлар, шу билан бирга, нарх ва сифатга бўлган муносабатлар ҳам ҳисобга олинди. 

Узоқ давом этган саралаш натижасида Яқин Шарқдаги таниқли авиа­ком­па­ния фахрли биринчи ўринни эгаллади. Emirates 32 йил аввал ташкил қилинган бўлиб, ўзининг қулай тежамкор класс ва ҳашаматли биринчи класс салонлари туфайли бутунжаҳон эътирофига сазовор бўлди. 

Биринчи класс учун чипталар арзон эмас: Лондондан Дубайга саёҳат ва қайтиш деярли 4,8 минг доллар бўлади, бироқ бу пуллар эвазига Emirates йўловчиларга унутилмас ҳиссиёт ва таассуротларни тақдим этади.  

Emirates авиа­ком­па­ниясининг A380 лайнеридаги биринчи классда парвоз мана шундай бўлади. 

Emirates кутиш хонаси қуйидагича кўринишга эга. Агар сиз биринчи класс йўловчиси бўлсангиз борт кузатувчисининг ўзи сизни кутиб олади ва жойингизгача кузатиб қўяди. Сизнинг ихтиёрингизда махсус купе, эшиклари ёпилувчи бежирим хона бўлади. 

Чармли ўриндиқ бели осонлик билан горизонтал ҳолатга келади ва қарабсизки, юмшоққина крават пайдо бўлади. барча шарт-шароитлар сиз ўзингизни худди шоҳона меҳмонхонада кетаётгандек ҳис қилишингиз учун.

Купеда шунингдек, Bvlgari брендига тегишли сумкачани топасиз, унинг ичида соқол олиш учун крем, тиш пастаси ва чёткаси ҳамда дезодорант оласиз. Купе ялтироқ ёғоч панел ва олтиндан ишланган. 

Emirates компаниясининг A380 самолётида биринчи синф учун бор-йўғи 14та жой мавжуд. Шу сабабли, ҳар бир мижоз индивидуал хизмат сўрашга ҳақли.