Ўзбекистон | 11:28 / 20.04.2017
15051
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекипаксаноат»га раҳбар тайинланди

Фото: ЎзА

Баҳром Қурбонович Шарипов «Ўзбекипаксаноат» Ассоциацияси бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. Ҳукумат порталида келтирилишича, бу Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 12 апрелдаги қарорида кўзда тутилган.

Ипакчилик соҳасини тубдан яхшилаш ишлари билан шуғулланиши лозим бўлган «Ўзбекипаксаноат» Ассоциацияси президентнинг 29 мартдаги қарори билан ташкил этилган эди.

Президент фармонига кўра уйда пилла етиштириш билан шуғулланувчилар даромад солиғидан озод этилади.

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси нималар билан шуғулланади

Мавзуга оид