Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда махсус мобил лабораториялар ташкил этилади
Миллий алоқа оператори Uzmobile уяли алоқа хизматлари сифатини мобил лабораториялар ёрдамида текшириш бўйича кенг миқёсдаги дастурни ишлаб чиқишни бошлади.
Ҳозирда компания Финляндиянинг таниқли Anite Finland ўлчов ускуналарини келтирмоқда. Унинг ёрдамида барча замонавий CDMA 450, 2G/3G/4G мобил стандартларда сифатни назорат қилиш имкони пайдо бўлади. Шунингдек, у ўз ичига телекоммуникация бозоридаги энг замонавий маҳсулотлардан бири NEMO Invex II ни олади. Мазкур ўлчов мажмуи Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида пайдо бўлувчи замонавий мобил лабораториялар асосида ётади. У орқали алоқа сифатини қиёсий баҳолаш мумкин.
Бундан ташқари, ўлчов ускуналари боғи драйв-тест тизими билан тўлдирилади. Улардан эса алоқа хизмати сифатини кўчалардаги ҳаракат вақтида, темир йўллар ва йўл чеккасида, туннелларда, шунингдек, пиёдалар ҳудуди ва бино ичида ҳам назорат қилиш учун фойдаланилади. Ўтказилаётган текширув ва ўлчовлар асосида мобил алоқаларнинг турли стандартларида тармоқни доимий оптималлаштириш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026