Ўзбекистон | 09:55 / 03.05.2017
75216
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 4 балли зилзила сезилди

Иллюстратив сурат

Бугун, 3 май куни соат 9:48да республиканинг шарқий ҳудудларида зилзила қайд этилди. 

Тошкент шаҳри аҳолиси 4 балл атрофидаги ер қимирлаши кучини сезишди. Зилзила Фарғона водийсида ҳам кузатилган. Андижон шаҳрида зилзила кучи 3 баллни ташкил этган.

Европа—Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотига кўра, зилзила эпицентри Тожикистоннинг Каракенжа шаҳри яқинида бўлган. Эпицентр Ўзбекистоннинг Фарғона шаҳридан 111 км, Тожикистоннинг Душанбе шаҳридан 259 км узоқликда жойлашган. Марказда зилзила кучи 5,9 баллни ташкил этган, ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.

Тошкент сейсмология маркази тез орада аниқ маълумотлар тақдим этади.

Ўзбекистонда охирги марта 18 апрель куни 2 балл куч билан зилзила содир бўлганди.

Мавзуга оид