Жаҳон | 14:22 / 08.05.2017
11836
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Осиё-Тинч океани минтақасида ўз таъсирини оширишга киришди

Фото: thediplomat.com

Пентагон келгуси беш йил давомида Осиё-Тинч океани минтақасида АҚШнинг таъсирини ошириш мақсадида деярли 8 миллиард долларлик сармоялаш режасини тасдиқлади. The Wall Street Journal шу ҳақида хабар берди

Мазкур режа ҳарбий инфратузилма модернизацияси, қўшимча ўқув машқларини ўтказиш ва янги куч ҳамда кемалар кўламини кенгайтиришни кўзда тутади.

Режа дастлаб сенатор Жон Маккейн томонидан киритилган. У ўз таклифларини "Осиё-Тинч океани барқарорлиги бўйича ташаббус" деб номлади. Ушбу ташаббус Конгресснинг бошқа аъзолари, шунингдек, мудофаа вазири Жеймс Мэттис ва Тинч океани қўмондонлиги раҳбари Ҳарри Ҳаррис томонидан қўллаб-қувватланди.

АҚШ Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли акваторияларга даъвогарлик қилувчи ҳамда у ердаги ҳарбий инфратузилмани ривожлантирувчи ХХР таъсирига таҳдид ҳисобланади. Вашингтоннинг фикрича, бундай хатти-ҳаракатлар зиддият юзага келиш хавфини оширади ҳамда бутун Осиё-Тинч океани минтақаси учун таҳдид туғдириши мумкин. 

Мавзуга оид