Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Багам ороллари яқинида хусусий самолёт фалокатга учради
Бермуд учбурчаги яқинида, Багам ороллари сувларида бортида учувчи билан бирга 4 киши бўлган кичик ўлчамдаги хусусий самолёт фалокатга учради. Бу ҳақда АҚШ соҳилбўйи қўриқлаш хизматига иқтибос келтирган ҳолда Sun Sentinel нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, самолёт Пуэрто-Рикодан Флоридага йўналаётган бўлган. Айни вақтда Багам ороллари яқинида самолёт бўлаклари ва йўловчилар қидирилмоқда.
MU-2B самолёти 15 май куни маҳаллий вақт билан соат 11:00да Пуэрто-Рикодан ҳавога кўтарилгандан кейин йўқолиб қолган. У Флоридага етиб келмаган ва охирги марта алоқага соат 14:10да чиққан.
Самолётдаги барча йўловчилар Нью-Йоркда яшаганлар. Самолётда жумладан 3 ва 14 ёшли икки бола бўлган.
Самолётни қидириш билан Багам ороллари қироллик мудофаа кучлари ҳамда АҚШ божхона ва чегарани қўриқлаш хизматлари шуғулланмоқда.
Мавзуга оид
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
20:48 / 05.04.2026
АҚШ Эрон билан уруш давомида еттита самолётини йўқотди – ОАВ
13:56 / 23.03.2026