Нима учун Мелания Трамп Ватиканда бошига рўмол ташлаб, Саудияда бундай қилмади?

АҚШ президентининг турмуш ўртоғи Мелания Трамп чоршанба куни Ватиканга ташриф буюрганида бошига рўмол ташлади, бироқ бир неча кун аввал аксарият аёллар бошдан-оёқ ўраниб юрувчи Саудия Арабистонига борганида, у қирол ҳузурида рўмолсиз намоён бўлди. Emirates 24|7 нашри шу ҳақидаги мақоласи билан бўлишди.
Фарқи нимада? Жавоб - шахсий танлов, дипломатик протокол ва диний қарашларнинг мураккаб бирикмасида.
Биринчи хоним вакиласи Стефани Гришамнинг сўзларига кўра, Трамп хонимнинг кейинги сафарида қора вуаль ёпишига Ватикан протоколи сабаб бўлган, яъни папа билан кўришиш керак бўлган аёллар узун енгли қора рангли кўйлак кийиши ва бошини қора вуаль билан ёпиши керак. Саудия Арабистони ҳукумати протоколида эса бошни ҳижоб ёки рўмол билан ёпиш сўралмаган, дейди Гришам.

Ватикандаги кийиниш қоидасига ҳамма ҳам қатъий риоя қилавермайди, шу жумладан юқори лавозимда ишловчи аёллар ҳам. Уларнинг кўпчилиги понтифик ҳузурига боши очиқ ҳолда кирган - Германия канцлери Ангела Меркель ва Мьянманинг бош фуқаролик етакчиси Аун Сан Су Чжи шулар жумласидандир.
Бу ерда аёлларнинг аксарияти ҳурмат юзасидан вуаль ёпишади. Трамп хоним католик ҳисобланади, у миллиарддан ортиқ католикларнинг етакчиси бўлган Дональд Трампга ҳамроҳлик қилгани учун ҳам шундай ҳурмат кўрсатгандир, эҳтимол.
Шу куни АҚШ делегациясидаги аёлларнинг барчаси ёпинчиқда эди, шу жумладан президентнинг турмушга чиққунга қадар иудаизмга мурожаат қилган қизи Иванка Трамп ҳам.
Таъкидлаш жоизки, АҚШнинг биринчи хоними шанба куни Ар-Риёдга борганида ёпинчиқсиз бўлган бўлса-да, одми кийимда бўлган. У саудиялик аёллар киядиган қора халат ёки абаяга ўхшаш эркин ҳаракатланиш имконини берувчи енги узун кийимда бўлган. У араб мамлакатига икки кунлик ташрифи давомида аёл меҳмонларга доир протоколдан четга чиқмаган: ёпиқ кийимлар, узун енг, узун кўйлак ёки шим.
Тавсия этамиз
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?
Ўзбекистон | 21:05 / 19.05.2025
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Россияга киришда QR-код талаб қилинади
Жаҳон | 13:33 / 19.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда «допинг ўйинлари» ўтказилади
Спорт | 19:57
-
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
Жаҳон | 19:02
-
Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун саll-марказни ишга туширди
Жамият | 19:00
-
Украина икки кун ичида Россия бўйлаб 500 га яқин дрон учирди
Жаҳон | 18:56
Мавзуга оид

16:20
Стубб: Ватиканда Украина-Россия музокаралари ўтказилиши мумкин

19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр

16:27 / 19.05.2025
Рим папасининг лавозимга киришиш тадбирида Ўзбекистон вакили қатнашди

22:32 / 18.05.2025