Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ўзбекистонликни Дўстлик ордени билан мукофотлади
24 май куни Кремлда Россия Федерациясининг давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
«Nuz.uz» Кремль матбуот хизматига таяниб ёзишича, Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон жангчи-фахрийлар ва байналмилалчилар бирлашмаси раиси Талъат Муродовни Дўстлик ордени билан мукофотлаган.
Илм-фан, саноат, маданият, соғлиқни сақлаш ва спорт соҳасида фаолият юритиб келаётган жами 30 нафар атоқли арбоблар орден ва фахрий унвонлар билан тақдирланган.
Россия Федерацияси раҳбари, шунингдек, Россия Қуролли кучлари Махсус операциялар кучлари гуруҳи офицерларига Сурияда террорчиларга қарши курашга қўшган ҳиссаси учун давлат мукофотларини топширган: Ҳалабда 16 киши бўлиб икки кун давомида 300 жангарининг ҳужумини қайтариб, қаҳрамонлик кўрсатган ҳарбийлар мукофотларга сазовор бўлган.
Мавзуга оид
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
20:34 / 05.06.2026
Бу хат қўполлик унсурларига эга — Путин Зеленскийнинг хати ҳақида
17:01 / 05.06.2026
«Орешник» ҳали жанговар қўллангани йўқ – Путин
14:21 / 05.06.2026