Жаҳон | 11:45 / 31.05.2017
8528
1 дақиқада ўқилади
Кобулдаги портлаш талофатлари бўйича расмий маълумот берилди
Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Кобулдаги портлаш оқибатида 19 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади. Tolo News телеканали вазирликка асосланиб хабар беришича, портлаш оқибатида жароҳатланганлар сони 319 нафарни ташкил қилмоқда.
Телеканал аввалроқ пойтахтда портлаш туфайли камида 50 киши ҳалок бўлгани ва 100дан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида хабар тарқатганди.
Рейтер агентлиги эса бу портлаш ўнлаб кишиларнинг ўлими ва 100га яқин кишининг жароҳатланишига сабаб бўлгани ҳақида ёзди.
Портлаш элчихоналар жойлашган ҳудуд яқинида рўй берган - портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобиль портлатилган.
Мавзуга оид
17:04 / 22.10.2024
Қўшработда икки қаватли уй портлади. Бир оиланинг 4 аъзоси ҳалок бўлган
12:00 / 12.10.2024
Сергелидаги портлаш: 4 нафар айбланувчининг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
18:11 / 07.10.2024
Қашқадарёда газ-заправкада портлаш содир бўлди
10:06 / 12.09.2024