Жамият | 17:36 / 02.06.2017
16133
1 дақиқада ўқилади

Таниқли шоир Ботир Эргашев ўзининг янги китобини тақдим этди

Шу кунларда Оммавий ахборот воситаларда "Китоб мутолааси ва китобхонликни ошириш" ҳақида тинимсиз равишда жуда катта тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Албатта бу хайрли ишларда ижодкорларнинг бевосита иштироки алоҳида ўрин тутади.

Ана шундай ижодкорлардан бири Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир Ботир Эргашев. Ушбу шоирнинг "Аллоҳимга айтиб бер!" номли китоби чоп этилгани ҳақидаги хабарни ўтган йили сайтимиз орқали сиз азиз ўқувчиларимизга етказган эдик.

Орадан унча кўп фурсат ўтмай, куни кеча Ботир Эргашевнинг янги ижод намуналаридан ташкил топган яна бир китоби нашрдан чиқди.

"Жонинг соғ бўлсин!" дея номлаган ушбу мўъжазгина китоб шеърият ихлосмандларига, сиз қадрли китобхонларга манзур бўлади, деб умид қиламиз!

Мавзуга оид