Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондондаги теракт оқибатида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганларнинг аниқ сони маълум қилинди
Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида 3 июнь, шанба куни кечқурун юз берган терактларда олти киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар сони 48 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Тез ёрдам хизмати ходимлари маълумот берган.
«Биз биринчи тиббий ёрдамлар кўрсатилгач, Лондондаги 5та шифохонага 48 кишини етказдик», — дейилган маълумотномада.
Бундан олдинги хабарларда жароҳатланганлар сони 30 нафарга яқинлиги айтилганди.
3 июнь куни Лондон кўпригида автофургон пиёдалар устига юргани ҳақидаги хабарлар маҳаллий вақт билан соат 22:08 (Тошкент вақти билан 4 июнь, якшанба куни 02:08) да келиб туша бошлаган. Автомобиль ичидан чиққан 3 киши одамларга пичоқ билан ҳужум қилган, кейин улар яна фургонга миниб, Боро бозорига йўл олишган ва у ерда ҳам пичоқ билан одамларга ташланишган. Воқе жойига етиб келган полициячилар уларни отиб ўлдиришган.
Мавзуга оид
19:23 / 06.04.2026
«Крокус»даги теракт учун судланган шахс ўз жонига қасд қилди
09:47 / 12.03.2026
Норвегияда АҚШ дипмиссияси ёнидаги терактда гумон қилинганлар қўлга олинди
09:20 / 28.02.2026
Лондонда учрашув: Ўзбекистон ва BP нефт-газ имкониятларини ўрганади
09:50 / 27.02.2026