Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Renault ўзининг энг янги концепт-карини расман намойиш этди (сурат ва видео)
Франциянинг Renault автомобиль концерни ўзининг биринчи электр концепт-кари бўлган Trazor'ни расман намойиш этди. Бу ҳақида ФАН нашри хабар берди.
Таъкидлаш жоизки, модель биринчи марта ўтган йили Париж автомобиль шоусида намойиш этилган ва тақдим этилган янги машиналар орасида энг кўп қизиқиш уйғотган автомобиль бўлган. Renault Trazor экстерьерига келсак, авто катта шов-шувга сабаб бўлган 22 дюймли орқа ва 21 дюймли олд дискларга эга.
Концерн маълумотларига кўра, автомобиль ўзининг кучли электродивгатели туфайли атиги 4 сонияда "юз"га босиши мумкин. Ҳозирда автомобиль сотувларига қачон старт берилиши номаълум. Бошқа параметрлар ва машина нархи ҳам сирлигича қолмоқда.
Мавзуга оид
18:45 / 12.06.2026
Кундалик саёҳат учун энг яхши автомобил номи эълон қилинди
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
12:28 / 05.02.2026
Фото ва видеоқайд орқали аниқланадиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати белгиланди
19:05 / 21.10.2025