Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон шарқида бир кун ичида 22 жангари йўқ қилинди
Афғонистоннинг шарқидаги Нангарҳор вилоятида жойлашган Ачин уездида хавфсизлик кучлари томондан ўтказилган операция давомида бир кун ичида ИШИДни қўллаб-қувватловчи 22 жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳукумати матбуот котиби Оятуллоҳ Хўжайний маълум қилди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги.
Маълумотларга кўра, йўқ қилинган жангарилар орасида 2 нафар дала қўмондони ҳам бўлган. Ҳукумат кучлари томондан йўқотишлар ҳақида маълумот келтирилмаган.
Мутахассисларнинг таъкидлашларича, охирги вақт Афғонистоннинг шимолий ва жанубий вилоятлари – Лоҳар, Нангарҳор, Гилмендда ҳамда шимолий вилоятлари – Қундуз, Жаузжон ва Парвонада жангарилар ўз позицияларини анча мустаҳкамлашгани кузатилмоқда. Борган сари "Толибон" ҳаракатининг кўпроқ жангарилари ва дала қўмондонлари ИШИДга содиқликка қасамёд келтирмоқда.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026