Маблағларни iMessage’даги мулоқот ичида юбориш мумкин бўлади. Ўтказилган маблағлар фойдаланувчининг виртуал картасига келиб тушади.

Виртуал картадаги маблағларни дўстларга юбориш, харидларга тўловни амалга ошириш ёки банкдаги ўз ҳисоб рақамига ўтказиш имконияти бор. Ўтказмалар имконияти iOS 11’нинг барча фойдаланувчиларига тақдим этилади.