Мижозлар контактсиз тўловни амалга ошириш учун iPhone ёки Apple Watch’ни тўлов терминалига яқинлаштиришлари кифоя. Apple Pay орқали амалга ошириладиган ҳар бир харид Face ID, Touch ID ёки қурилма пароли ёрдамида тасдиқланади. Бундан ташқари, ҳар бир тўлов учун ноёб, бир марталик динамик хавфсизлик коди яратилади. Apple Pay’дан озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар, таксилар, ресторанлар, қаҳвахоналар, чакана савдо дўконлари ва бошқа кўплаб жойларда фойдаланиш мумкин.
Мижозлар Apple Pay’дан iPhone, iPad ва Mac қурилмаларида иловалар ёки Safari браузери орқали интернетдаги харидлар учун ҳам фойдаланиш имкониятига эга. Бунда алоҳида аккаунт яратиш ёки етказиб бериш ва тўлов маълумотларини ҳар сафар қайта киритиш талаб этилмайди. Apple Pay орқали озиқ-овқат ва маҳсулотларни етказиб бериш хизматлари, онлайн харидлар, транспорт, автотураргоҳ ва бошқа хизматлар учун тўловларни амалга ошириш янада қулайлашади. Шунингдек, Apple Watch’даги иловаларда ҳам Apple Pay орқали тўлов қилиш мумкин.
Хавфсизлик ва махфийлик — Apple Pay’нинг асосий тамойиллари
Мижоз Apple Pay орқали кредит ёки дебет картасидан фойдаланганда картанинг ҳақиқий рақами қурилмада ҳам, Apple серверларида ҳам сақланмайди. Унинг ўрнига қурилмага Device Account Number — ноёб қурилма ҳисобрақами бириктирилади. У шифрланади ва тўлов маълумотларини хавфсиз сақлаш учун мўлжалланган, халқаро стандартларга жавоб берувчи махсус Secure Element чипида ҳимояланган ҳолда сақланади.
Apple Pay’ни улаш жуда осон
iPhone’да Wallet иловасини очинг, “+” тугмасини босинг ва Ipak Yuli Bank’нинг кредит ёки дебет картасини қўшиш бўйича кўрсатмаларга амал қилинг. Карта iPhone, iPad ёки Mac қурилмасига қўшилгач, мижоз дарҳол Apple Pay’дан фойдаланишни бошлаши мумкин. Шу билан бирга, Ipak Yuli Bank карталари орқали тақдим этиладиган барча бонуслар ва бошқа имтиёзлар сақланиб қолади.
Apple Pay ҳақида батафсил маълумот apple.com ва ipakyulibank.uz сайтида.
Ipak Yuli Bank ҳақида
1990 йилда мустақил Ўзбекистоннинг биринчи хусусий банки сифатида асос солинган Ipak Yuli Bank бугунги кунда 4,5 миллиондан ортиқ мижозга хизмат кўрсатмоқда. Банк чакана, корпоратив ва инвестицион маҳсулотларнинг кенг доирасини таклиф этади, 6 миллиондан зиёд карталарни муомалага чиқарган ҳамда 900 дан ортиқ банкомат ва 20 000 POS-терминалдан иборат тармоққа эга.

















