Жаҳон | 08:09 / 06.06.2017
8218
1 дақиқада ўқилади

Орландодаги оммавий қотилликни собиқ ҳарбий амалга оширгани маълум қилинди

Фото: AP

Орландо полицияси шаҳардаги офислардан бирида отишма содир этган эркак шахсини ўрнатди. Бу ҳақда маҳаллий шериф твиттерида маълум қилинди.  

"Оммавий қотилликни 45 ёшли, оқ танли, Кичик Жон Роберт Ньюман исмли шахс содир этган. У ёлғиз яшаган, округда ҳеч қандай қариндоши бўлмаган. Армия фахрийси, 1999 йилда ҳарбий хизматдан қайтган", деб айтди шериф Жерри Демингс.

5 июнь куни эркак аввал ишлаган ишхонасига келиб, собиқ ҳамкасбларини отиб ташлаган. Бунинг оқибатида 4 киши воқеа жойида, бир киши эса шифохонада вафот этган. Ҳалок бўлганлар орасида компания бошлиғи ва бир аёл ҳам бўлган. Сўнгра қотил ўз жонига қасд қилган. 

Маълум қилинишича, қотилликни содир этган эркак тахминан апрель ойида бу компаниядан бўшатилган бўлган. 

Мавзуга оид