Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга Қозоғистондан мунтазам автобус рейслари қачон йўлга қўйилиши маълум қилинди
Иллюстратив фото
Қозоғистон 2017 йилнинг кузида Ўзбекистонга мунтазам автобус рейслари қатновини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон сармоялар ва ривожланиш бўйича вазири Женис Қосимбек маълум қилди, деб хабар бермоқда Today.kz.
"Бизда узоқ вақт давомида мунтазам автобус қатнови йўқ эди. Ўзбекистон чегарасигача борган йўловчилар чегарадан пиёда ўтиб, қўшни давлат ҳудудида мунтазам рейсларга ўтиришарди. Бугун биз ҳам темир йўл, ҳам автомобиль рейсларини очдик. Кузда мунтазам автобус рейсларини очишни мўлжаллаганмиз", - деди у.
Вазирнинг таъкидлашича, бунинг учун “бутун инфратузилмани жорий йилда тегишли даражага келтириш” лозим.
Эслатиб ўтамиз, ушбу вазир депутатларга Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидан соддалаштирилган тартибда ўтишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тақдим этди. Қосимбекнинг тахминича, яқин йилларда икки давлат ўртасидаги маҳсулот айланмаси миқдори беш миллиард долларга етиши мумкин.
Мавзуга оид
14:36 / 18.02.2026
Сергелида Mercedes-Benz автобусида ёнғин чиқди
19:09 / 16.02.2026
Тошкентда бир ойда автобусда чиптасиз юрган 11,5 минг йўловчи жаримага тортилди
15:06 / 14.02.2026
Тошкентда қандай қилиб йўлкирада пул тежаш мумкин?
20:30 / 04.02.2026