Лондондаги террорчилар каттароқ юк машинасидан фойдаланмоқчи бўлишган
Лондонда 4 июнга ўтар кечаси терактлар амалга оширган террорчилар ҳужум вақтида кўпроқ зарар етказиш мақсадида оғирроқ юк машинасидан фойдаланмоқчи бўлишган, бироқ уларга бундай машинани олиш учун пул етмаган, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, террорчилар дастлаб интернетда оғирлиги 7,5 тоннадан каттароқ юк машинасини ижарага олишган. Бироқ уларнинг ҳисоб рақамларида ижарага ҳақ тўлаш учун етарлича маблағ бўлмагани сабаб, улар кичикроқ машинани олишга қарор қилишган. Полиция маълумотларига кўра, қонхўр террорчилар ижарага олган микроавтобусларини шағал ортилган қоплар билан оғирроқ қилишган.
Эслатиб ўтамиз, террорчилар Лондон кўпригида одамларни босиб кетгач, Боро бозорига боришган. У ерда микроавтобусдан 3 террорчи тушиб, кўчадаги одамларга узун тиғли пичоқлар билан ҳужум қила бошлаган. Бугунги кунда теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 8 кишини ташкил қилмоқда. Баъзи жароҳатланганлар оғир аҳволда қолмоқдалар.
Мавзуга оид
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
10:10 / 02.11.2024
«Крокус»даги теракт: ишда тўрт нафар янги айбланувчи пайдо бўлди
15:10 / 29.10.2024
Лондон дезинформация учун РФнинг 3 агентлигига қарши санкциялар киритди
22:10 / 25.10.2024