Ўзбекистон Гимнастика федерацияси қошида «АПЕЛЬСИН» номли кундузги болалар оромгоҳи ташкил этилди. У болалар учун изчил ўйлаб чиқилган дастур ва профессионал педагог ва ёрдамчилар жамоасига эга. «АПЕЛЬСИН» 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болаларни ажойиб саёҳатга таклиф қилади.

Кундузги тўгарак машғулотлари - 8:00-19:00 да (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ўтказилади.

Очилиш куни - 2017 йилнинг 19 июнь куни.

Смена давомийлиги - 15 кун.

Смена нархи - 1.400.000 сўм.

1-смена - 19.06-07.07

2-смена - 10.07-28.07

3-смена - 31.07-18.08

Болалар сони - 50 нафар (25/25) 2 отряд

Фарзандингиз 15 кунга компьютер, телевизор ва видеоўйинларни унутиб, ажойиб ҳайвонот олами, спорт, экскурсиялар, ўйинлар, фото- ва видео-сессиялар дунёсига шўнғийди.

Оромгоҳ нархига 3 маҳал овқатланиш (энг яхши ошпазлар ва парҳезшунослар томонидан тузилган меню) - нонушта, тушлик ва кечки овқат ҳам киради.

Бундан ташқари, фарзандингиз очиқ сузиш ҳавзасида чиниқиб, янги сиқилган мева ва сабзавот шарбатлари билан сийланади.

Ҳафтада бир марта шаҳар бўйлаб экскурсия ташкил этилади. Унда болалар ҳайвонот боғи, “Дисней-ленд”, ботаника боғи каби пойтахтнинг диққатга сазовор масканларига боришади.

Аниматорлар - DJ ускуналарига эга уч қаҳрамон интерфаол дастурлар, танловлар, ўйинлар ва дискотекалар ўтказади.

Ижодий соҳанинг муайян мутахассислари иштирокида маҳорат дарслари ўтилади.

Ҳар бир смена охирида фарзандингиз унутилмас ҳордиқ билан боғлиқ фотоколлажни дискда олиб кетиши мумкин.