Жамият | 17:05 / 13.06.2017
10455
1 дақиқада ўқилади

Шайхонтоҳурда тақиқланган экинларни етиштириш аниқланди

2017 йилнинг 10 июнь куни, тахминан соат 09:30 ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори-2017» тадбири давомида, Шайхонтоҳур тумани ҳудудида, Аброр Анварович Рахматуллаев уйининг ҳовлисида қонунга хилоф равишда 1070 туп опий кўкнори гиёҳвандлик воситасини экиб, етиштираётганлиги аниқланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ва етиштириш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Мавзуга оид