Ўзбекистон | 18:04 / 15.06.2017
12815
1 дақиқада ўқилади

«Boeing» «Ўзбекистон ҳаво йўллари»ни мукофотлади

«Boeing» корпорацияси «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКни Boeing 787 Dreamliner самолётларидан муваффақиятли, авариясиз фойдаланганлик учун мукофотлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий авиакомпанияси Boeing 787 Dreamliner  янги авлоддаги самолётларидан ўтган йилнинг сентябрь ойида фойдалана бошлади. Бугунги кунда «орзулар лайнерларида» Дубай, Деҳли, Амритсар, Истанбул, Тель-Авив, Сеул, Франкфурт, Москва, Куала-Лумпур ва Сингапурга рейслар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 27 май куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ўз тарихида илк бора Boeing 787 Dreamliner’да Тошкентдан Нью-Йоркка биринчи қўнишсиз парвозни амалга оширади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид