Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар қамал шароитларида дори танқислиги муаммосига дуч келмайди
Қатар шифохоналари қамал шароитларида тиббий дори воситалари етишмовчилигини бошдан кечирмаяпти. Мамлакатдаги аксарият шифохоналарни бошқарувчи "Ҳамад" корпорацияси хабарига асосланган маҳаллий The Peninsula газетаси шу ҳақида маълум қилди.
"Шифохоналаримиз томонидан тақдим этилаётган барча тиббий хизматлар одатдагидек кечмоқда. Хусусан, шифохонада ётиб даволанаётган беморлар ҳам барча зарур дори воситалари билан таъминланган", - дейилди корпорацияда.
"Ҳамад" корпоратив коммуникациялар департаменти ижрочи директори Али Абдуллоҳ Ал-Хатирнинг сўзларига кўра, корпорация кўп ойлик тиббиёт материаллари заҳирасига эга. Шунингдек у дори етказиб берилишида қандайдир муаммолар юзага келган тақдирда ҳам, янги етказиб берувчиларни топиш муаммо туғдирмаслигини таъкидлаган. Маълумотларга кўра, қатарликлар бу борада йирик турк фирмалари билан музокаралар олиб боришмоқда.
5 июнь куни Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн, Миср каби қатор араб мамлакатлари Қатар билан дипломатик муносабатларга чек қўйишди, бунга мамлакатнинг гўёки террорчиларни қўллаб-қувватлагани сабаб қилиб кўрсатилган.
Мавзуга оид
20:13 / 19.03.2026
Исроил дунёдаги энг йирик газ конига зарба берди. Газ нархи кўтарилиб кетди
22:38 / 17.03.2026
Финалиссима-2026 бекор қилинди: Испания – Аргентина ўйини ўтказилмайди
19:08 / 14.03.2026
Қатардан ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи йўлга чиқди
09:46 / 09.03.2026