Жаҳон | 15:33 / 19.06.2017
10798
1 дақиқада ўқилади
Лондондаги ёнғин туфайли ҳалок бўлганлар ва бедарак йўқолганлар сони қарийб 80 кишига етди
Лондондаги 24 қаватли турар жой биноси Grenfell Tower’да рўй берган ёнғин натижасида ҳалок бўлганлар ва бедарак йўқолганлар сони 79 кишига етди. Бу ҳақда Лондон полицияси раҳбари Стюарт Канди маълум қилди.
У бу ҳақда суриштирувнинг сўнгги натижалари ҳақида маълумот бериб, айтиб ўтди.
Аввалроқ 58 киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилди. Кейинчалик ОАВда 70 инсон ҳалок бўлгани тўғрисида тасдиқланмаган маълумотлар пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 14 июнь куни Лондондаги 24 қаватли Grenfell Tower турар жой биносида йирик ёнғин юз берди.