17:57 / 19.06.2017
7647

«Верратти бўлмаса, бошқаси». «Барселона» муқобил вариантга тайёр

«Барселона» агар Марко Верратти трансфери амалга ошмаган тақдирда Туриннинг «Ювентус» клуби яримҳимоячиси Миралем Пьянични сотиб олишни режалаштирган, дея хабар берган Mundo Deportivo нашри. 

Манба берган хабарга кўра, Пьянични каталонияликлар футболчи «Лион»да тўп сурганидан буён кузатиб келишаётганди.

Ортда қолган мавсумда Пьянич Италия А сериясининг 30 учрашувида иштирок этиб, 5 гол ва 9 голли узатма муаллифига айланган. Босниялик футболчининг «кекса синьора» билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Барселона» раҳбарияти Марко Верраттини сотиб олган тақдирда Иван Ракитичга сотишни режалаштиргани хабар қилинганди.

Top