08:18 / 21.06.2017
14562

Флагманларнинг янги "қотили" намойиш қилинди - OnePlus 5

OnePlus компанияси флагманларнинг тўртинчи авлодини "хатлаб ўтди" - OnePlus 3'дан кейин OnePlus 5 намойиш қилинди. Афтидан, бу хитойликларнинг иримлари билан боғлиқ: 4 рақами хитой тилида "ўлмоқ" феъли билан бир хил талаффуз қилинади. Hi-Tech шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.

OnePlus 5 ташқи кўринишидан тим қора рангдаги iPhone 7 Plus'га ўхшаб кетади. Унда икки камера, лого, антенналар учун пластик асос, ён томонидаги клавишлар кабиларнинг жойлашуви такрорланади. Янги қурилма Apple маҳсулотидан USB Type-C ва қулоқчинлар улагичлари, шунингдек Home тугмали экран ва бармоқ излари сканери билан ажралиб туради. 

Таққослаб кўринг:

OnePlus 5'нинг хусусиятлари:

Дисплей: 5,5 дюйм, Full HD, Optic AMOLED;
Процессор: Snapdragon 835 — 8 ядро 2,4 ГГц частотада;
Хотира: 6 ёки 8 Гб LPDDR4X ва 64 ёки 128 Гб UFS 2.1;
Камера: асосий 16+20 Мп ва фронтал 16 Мп;
Батарея: 3300 мАс Dash Charge тезкор қувватлагич билан;
Тизим: Android 7.1.1, OxygenOS.

6/64 Гб хотирали OnePlus 5  модели 479 долларга баҳоланмоқда. 8/128 Гб'ли тўнғич модель эса - 539 доллар. 

Top