Жаҳон | 16:44 / 24.06.2017
19617
1 дақиқада ўқилади

Махфий разведка фахрийси: НАТОда Собиқ иттифоқни барбод этиш режаси бўлган

Россия махфий разведкаси фахрийсининг айтишича, НАТО Собиқ иттифоқни “парчалаб ташлаш” ва Россия ҳудудини Москва князлиги ҳудудига қадар камайтиришни режалаштирган. У бу ҳақда «Вести в субботу» дастурида айтиб ўтди.

Репортажда махфий разведка ходимининг ҳақиқий исми келтирилмаган. Хабар берилишича, разведка фахрийси НАТО йўналиши бўйича ишлаган. Дастур бошловчисининг аниқлик киритишича, разведкачи сўзларига кўра, альянс режаларида Собиқ иттифоқни барбод этиш фақатгина биринчи босқич бўлган.

«Кейин Ўрта-Волжск республикасини яратиш, бутун Россияни эса Москва князлиги ҳудудига қадар камайтириш», - дея аниқлик киритди разведка ходим.

Унинг сўзларига кўра, бундай ҳужжатлар ҳақиқатдан ҳам бор, жумладан, ташқи разведка хизмати архивида ҳам.

Аввалроқ Путин махфий разведкадаги иш ҳақида гапириб берганди.

Мавзуга оид