13:11 / 25.06.2017
12824

Олимлар тавсияси: "Ёзда витаминлар истеъмолида эҳтиёт бўлинг"

Витаминлар фойдали бўлгани билан уларнинг меъёрдан ортиқ истеъмоли салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақида олимларнинг сўзларига асосланиб, "Ортодокс" тиббий портали маълум қилди. 

Ёз мавсуми мева ва сабзавотларга бойлиги сабаб организмни витаминлар билан тўйинтириш муаммо туғдирмайди. Айнан шу табиий маҳсулотлар инсон организмини фойдали микроэлементлар билан таъминлайди. 

Шуни ёдда тутиш муҳимки, витаминлар ҳам ортиқча бўлиши мумкин. Гап шундаки, уларнинг меъёрдан ошиши организмга акс таъсир кўрсатади.

Буни айниқса С витамини мисолида кўриш мумкин, унинг суткалик дозаси 40 миллиграмни ташкил қилади. E витамини истеъмолида ҳам эҳтиёт бўлиш керак, уни бир кунда 3-4 грамм қабул қилиш етарли бўлади. 

Витаминлар меъёрида бўлса, даволовчи самара беради, дармондориларнинг меъёрдан ошиши эса организмни деярли заҳарлайди. 

Top