Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда уч янги аэропорт қурилади
Туркия ҳукумати мамлакат аэропортлари тармоғини кенгайтирмоқчи. Бу ҳақида транспорт, кемасозлик ва алоқа ишлари вазири Аҳмад Арслоннинг сўзларига асосланиб, "Анадолу" агентлиги хабар берди.
Вазирнинг сўзларига кўра, жорий йил давомида Караман, Ёзгат, Бойбурт-Гюмюшхонда янги аэропортларни қуришга доир тендерлар ўтказиш режалаштирилмоқда.
"Мазкур лойиҳарнинг кетидан мамлакатнинг яна тўрт провинцияси билан тўғридан тўғри авиахабарлашув йўлга қўйилади. Шу боис 2017 йилни Туркия аэропортлари йили, деб дадил айтиш мумкин", - деди вазир.
Вазирлик раҳбарининг таъкидлашича, транспорт тузилмаси - ҳар қандай кучли, фаровон мамлакатнинг иқтисодиётидаги кўплаб соҳаларга сезиларли ҳисса қўшувчи муҳим кўрсаткич ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, сўнгги 14 йилда Туркияда фаол фойдаланиладиган аэропортлар сони икки баробардан кўпроққа (26 тадан 55 тагача) ошган.
Мавзуга оид
18:32 / 09.07.2026
«Кучлироқ НАТОда кучлироқ Европа» – Анқарадаги саммит қандай ўтди?
18:10 / 09.07.2026
Эрдўған НАТО етакчиларига шахсий тўппонча совға қилди
20:08 / 07.07.2026
Анқарада НАТО саммити бошланди - Трамп Туркияга нисбатан санкцияларни бекор қилди
17:20 / 02.07.2026