Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА президенти 2014 йилдан бери биринчи марта омма олдида кўриниш берди
БАА президенти, Абу-Даби амири Ҳалифа бин Зоид Ол Наҳаён 2014 йилда бошидан кечирган инсультдан кейин 25 июнда илк марта омма олдида пайдо бўлди. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, БАА раҳбари 2014 йил 24 январда инсультдан кейин шифохонага ётқазилиб, операция қилинганди.
БАА Ахборот агентлигининг маълум қилишича, Ҳалифа бин Зоид Ол Наҳаён Дубай амири ва БАА бош вазири Муҳаммад бин Рашид Ал Мақтум ҳамда Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан амирликлар етакчилари ва олий кенгаш аъзоларини Абу-Дабидаги Ал-Батин саройида Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан қутлаган. Амирлар ва кенгаш аъзолари президентга мустаҳкам соғлиқ, БАА халқи учун тинчлик-фаровонлик тилаб қолишган. Президент шунингдек валиаҳд шаҳзодалар ва амирлар ўринбосарларидан ҳам табрик олган.
Шайҳ Ҳалифа бин Зоид Ол Наҳаён 1948 йил 25 январда туғилган. У отаси Зоид бин Султон Ол Наҳаён вафотидан кейин 2004 йилда БААнинг иккинчи президенти бўлган.
БАА федератив давлат бўлиб, 7 та амирлик: Абу-Даби, Ажман, Дубай, Рас-ал-Ҳайма, Умм-ал- Кайвайн, Ал-Фужайра ва Шаржадан ташкил топган. Уларнинг ҳар бири мутлақ монархия ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026