Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистоннинг энг йирик контейнер порти янги вирус киберҳужумига учради
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳридаги Жаваҳарлал Неру номидаги энг йирик контейтер порти ишида Petya вируси киберҳужумидан сўнг носозлик рўй берди. Бу ҳақда Times of India хабар бермоқда.
Нашр маълумотига кўра, ҳужум натижасида портнинг Gateway Terminals India учта контейнер терминалидан биридаги юк оқимини компьютер орқали бошқариш тизими ишдан чиқди.
Терминал раҳбарияти ишни қўлда бошқаришга ўтказиш ҳаракатида.
Аввалроқ бутун дунё компьютерларига янгича вирус орқали ҳужум қилингани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
18:41 / 23.06.2026
Ғарб разведкаси СИ киберҳужумларининг янги таҳдиди ҳақида огоҳлантирди
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
18:39 / 16.06.2026