Мўсул ИШИДдан озод этилди
Ироқ Мудофаа вазирлиги маълум қилдики, ҳукумат кучлари Мўсул шаҳрини ИШИД жангариларидан тўла озод этди.
29 июнь тонгида ироқлик ҳарбийлар шаҳарнинг тарихий қисмидаги Ан-Нурий масжидини эгаллаган, айнан шу ерда 3 йил муқаддам ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий «халифалик» тузилгани ҳақида эълон қилганди.
«Армиянинг махсус топшириқли бўлинмалари Ан-Нурий масжидига кирди»,— дея хабар берган Sky News Arabia телеканали эфирида Мўсулни озод этиш операциясига бошчилик қилаётган генерал Абдул Амир Йаралла.
Ироқнинг иккинчи йирик шаҳри, мамлакат шимолида жойлашган Мўсул ИШИД томонидан 2014 йил июнида босиб олинганди. Шаҳарни озод этиш учун ҳарбий амалиёт ўтган йилнинг 17 октябрида бошланганди. Шаҳарнинг ғарбий қисми 2017 йил январида эгаллангач, ҳарбий юришда танаффус қилинганди. Амалиёт давомида Ироқ армиясига шиаларнинг ҳарбий бўлинмалари, курд отрядлари ва халқаро аксилтеррор коалиция кучлари ёрдам беришди. Бир неча кун олдин Ироқ армияси вакили Мўсул қамалида ҳал қилувчи якуний босқич бошлангани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
00:35 / 10.01.2018
Мўсулда қўлга олинган ИШИД жаллоди пора эвазига қўйиб юборилди – ОАВ
00:43 / 21.12.2017
Мўсулни озод қилиш вақтида ҳалок бўлган тинч аҳолининг ҳақиқий сони маълум қилинди
11:11 / 04.09.2017
ОАВ: ИШИДнинг 1300 га яқин хорижлик жангариси Ироқ армиясига таслим бўлди
15:30 / 27.08.2017