Шанхайдаги Жаҳон мобил конгресси кунларида ZTE Corporation компанияси инновацион қарорлар ва телекоммуникация саноати учун технологиялар мавзусига бағишланган семинарлар сериясини ўтказди, ушбу семинарлар 28-30 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтди.

Мазкур техник семинарлар серияси, шунингдек глобал телеком саноати ривожининг энг янги тенденциялари ҳақида биз ZTE Corporation компаниясининг МДҲ минтақасидаги маркетинг бўйича директори жаноб Го Чаохун билан суҳбатлашдик.

- Борган сари телеком ускуналар ва қарорлар етказиб берувчилари технологик янгиликлар оламида "трендни бошлаб берувчилар"га айланиб бораётгани ҳақида кўп эшитяпмиз, улар инновацион технологияларни стандартлашда фаол иштирок эта бошлашади. ZTE'нинг шу йўналишдаги тажрибаси ҳақида сўзлаб берсангиз.

- Мобил интернетнинг энг йирик халқаро провайдерлари, корпоратив ва истеъмолчи технологик қарорлардан бири бўлган ZTE Corporation компанияси ўзининг бутун дунёдаги ҳамкорлари ва мижозлари тармоқларида инновационликка урғу беради ҳамда илғор қарорларни тарғиб қилишга ҳаракат қилади. 2017 йилнинг бошида ZTE Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти томонидан чоп этиладиган патент аризаларнинг йиллик жадвалида 1-ўринни эгаллади.

Бу ҳодиса компаниянинг янги авлод технологиялари, жумладан 5G, тармоқ виртуализацияси, булут ҳисоблаш ва Интернет-буюмларни тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқаришда давом этаётганини акс эттиради. Сизларга биз учун аҳамиятли бўлган яна бир рақам ҳақида маълумот бераман - ZTE компанияси ҳар йили ўз даромаднинг 10 фоиздан кўпроғини илмий-тадқиқот фаолиятига инвестиция қилади, жорий йилнинг биринчи чорагида эса мазкур кўрсаткич 13 фоиздан ошди.

Айнан шу мақсадда, яъни ўзбек мижозларимиз ва ҳамкорларимизни Жаҳон мобил конгрессида ZTE томонидан тақдим этилган телеком соҳа янгиликлари билан таништириш мақсадида биз ушбу семинарлар сериясини ташкил қилдик. Тадбир давомида биз глобал АКТ-саноатининг барқарор ижобий ривожланиш драйвери сифатида қатнашувчи, шунингдек операторларга бозор салоҳиятини ўз вақтида аниқлаш ва ундан тўлиқ фойдаланишда ёрдам берадиган стратегия ва қарорларни тақдим эта оламиз.

- Техник семинарлар доирасида Сиз қандай аниқ мавзуларни ёритишни режалаштиряпсиз?

- Семинар иштирокчилари учун биз Барселонада тақдим этилган ва Шанхайда тақдимоти режалаштирилаётган энг яхши инновацияларни тайёрлаганмиз. 2017 йилда Mobile World Congress (MWC)да ZTE корпорацияси 5G'га оид қатор инновацион қарорларни намойиш этди ва кўргазма қатнашчиларини мазкур технологиялар тарғиботига доир стратегияси билан таништирди. ZTE компанияси 5G соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятидаги етакчилигига таяниб, 5G база станцияларининг тўлиқ тижорат линейкасини тақдим этди, бу эса бизнинг мижозларимизга аввалгидек технологик янгиликлар мавқеида  қолишга имкон берди. Конгрессда шунингдек компаниямиз томонидан дунёдаги илк 5G Flexhaul қарори намойиш этилди, у fronthaul- ва backhaul база тармоқлари эҳтиёжлари учун оптик тармоқ ҳамда IP-технологияларни интеграциялаштиради.