Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрия Италия билан чегарага зирҳли техника ва ҳарбийларини жўнатди
Австрия Италия чегарасига зирҳли техника жойлаштирди, ҳудудга 750 нафар ҳарбий хизматчи ҳам йўлланган.
Daily Mail нашри мамлакат мудофаа вазирлигига асосланган ҳолда хабар беришича, бу Италия билан чегарадаги, Альп тоғларида жойлашган Бреннер довони яқинида муҳожирлар тўплангани билан боғлиқ, ҳарбийлар муҳожирлар оқимини тўхтатиш билан шуғулланади.
Вазирликда қайд этилишишича, айни вақтда зарур бўлганда Бреннер довонига етиб бориш учун 72 соат талаб қилинади.
«Умид қиламанки, тез вақт ичида чегара назорати кучайтирилади», — деган мамлакат мудофаа вазири Ханс Петер Доскозил.
У қўшинлар жойлаштирилишининг аниқ вақтини айтмаган.
Мавзуга оид
08:29 / 21.05.2026
Австрияда собиқ разведка ходими РФ учун жосусликда айбланмоқда
08:53 / 19.05.2026
Ўзбекистонликлар Италия фермер хўжаликларида ишлаши мумкин бўлади
09:20 / 14.05.2026
Россияликлар учун Италия визаси олиш янада қийинлашди
16:30 / 13.05.2026