Меҳнат таътили - жазирамадан қутулишнинг ягона йўли эмас. Ёзнинг бундай кунларини иш хонасида ҳам қулай шароитларда ўтказиш мумкин. Қандай қилиб дейсизми? Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "Кун.уз"га шу ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.
Иссиқдан ишлай олмаяпсизми? Меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ тегишли шарт-шароитлар яратилган тақдирда, бундай вазият юзага келиши керак эмас. Иш берувчи иш жойларида микроиқлимнинг маълум даражасига риоя қилиши керак. Бу микроиқлим параметрлари эса қонун томонидан белгилаб берилган.
Жисмоний жиҳатдан енгил ҳисобланган ишлар учун қуйидаги қоидалар мавжуд: ҳаво ҳарорати - 20-23 даража иссиқ, ҳавонинг нисбий намлиги - 40-60 фоиз, ҳаво ҳаракати тезлиги - 0,2 м/с'дан ошмаслиги керак. Меъёрдан четга чиқиш эҳтимоли ҳам бор. Микроиқлимнинг худди шу шароитларга мувофиқ параметрлари: ҳаво ҳарорати - 19-25 даража, нисбий намлик - 75 фоиздан кўп бўлмаслиги керак, ҳаво ҳаракати тезлиги 0,3 м/с'дан ошмаслиги лозим.
Жисмоний жиҳатдан оғир ишларлда хонадаги ҳаво ҳарорати меъёрдагидан 4-5 даражага фарқ қилиши керак, йўл қўйилиши мумкин бўлган кўрсаткич - 6 даражагача паст. Йилнинг илиқ кунларида эса ҳаво ҳарорати меъёрдан 2-3 даражага юқори бўлиши мумкин. Иссиқ уришидан жабрланишнинг олдини олиш мақсадида ишчи ва иссиқлик манбаи орасидаги ҳарорат 45 даражадан ошмаслиги керак.
Микроиқлим яратиш имкони бўлмаган ҳолатларда нима қилиш керак?
Бундай ҳолатларда ишчиларни эҳтимолий иссиқлик ва совуқликдан ҳимоялашга қаратилган чора-тадбирлар кўрилган бўлиши керак. Маҳаллий кондиционер тизимини қўллаш, ҳаво души, дам олиш учун махсус иншоотлар ажратиш, ҳаддан зиёд иссиқ ёки совуқ ҳаво ҳароратида махсус кийимлар ёки индивидуал ҳимоя воситалари билан таъминлаш вариантлари мавжуд. Бундай корхоналарда иш ва дам олиш вақтларига доир тартиб ўрнатилиши керак, зеро бу каби шароитларда ишчи қайта куч тўплаши учун кўпроқ вақт ва танаффус керак бўлади.
Иш вақти давомийлигини қисқартириб, маош миқдорини сақлаб қолиш имкони борми?
Қонунчилик томонидан бундай вариант ҳам кўриб чиқилган, лекин муайян тоифадаги кишилар учун.
Кимлар иш вақтини қисқартириш ҳуқуқига эга?
- 18 ёшга етмаган ишчилар;
- I ва II гуруҳ ногиронлари ҳисобланган ишчилар;
- ноқулай меҳнат шароитидаги ишларда банд бўлган хизматчилар;
- махсус иш режимидаги ишчилар;
















