Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Чинни бозор”даги юк ташувчи ҳамкасбини пичоқлаб қўйди
Зангиота туманида 9 июль куни соат 04.35 ларда Зангиота тумани Эшонгузар қўрғони худудида жойлашган Ҳунармандлар бозори (чинни бозор) ичидаги омбор олдида Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли туманида яшовчи, бозорда юк ташувчи бўлиб ишловчи, 1978 йилда туғилган, А. Ю. ўзаро жанжаллашиб, Бухоро вилояти Вобкент туманида яшовчи, бозорда юк ташувчи бўлиб ишловчи, 1979 йилда туғилган Ж. Г.ни кўкрак қафасига пичоқ билан икки маротаба уриб, тан жарохати етказган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.
Ж.Г. Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникасига олган тан жарохати билан жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
22:18 / 04.06.2026
Зангиотадаги темирйўл кесишмаси ўрнида йўл ўтказгич қурилади
19:10 / 09.04.2026