Жамият | 18:40 / 14.07.2017
24334
1 дақиқада ўқилади

Саёҳат қилиш учун дунёдаги энг яхши шаҳар номи маълум қилинди

Саёҳат мавзусига бағишланган йирик журнал - Travel+Leisure туристлар учун жаҳоннинг энг яхши шаҳарлари рўйхатини тузиб чиқди. Биринчи ўринни Мексикадаги Сан-Мигель-де-Альенде шаҳри эгаллади, унинг тарихий маркази ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига кирган.

Иккинчи ўринда – Американинг Чарлстон шаҳри, у Самтер форти билан машҳур: айнан шу ердаги жанг билан Шимол ва Жануб ўртасида фуқаролик уруши бошланган. Рейтингдаги учинчи ўринни Таиланднинг Чиангмай шаҳри эгаллади, унда 300 дан ортиқ буддавийлар ибодатхоналари бор. Тўртинчи ўринда – Япониянинг Киото, бешинчи поғонада эса – Италиянинг Флоренция шаҳри.

Топ-15га шунингдек: Оахака (Мексика), Хойан (Вьетнам), Кейптаун (ЖАР), Убуд (Индонезия), Луангпхабанг (Лаос), Санта-Фе (АҚШ), Рим (Италия), Сиемреап (Камбожа), Удайпур (Ҳиндистон) ва Барселона (Испания) ҳам кирган.

Мавзуга оид