Kun.uz / Sherzod Ikramutdinov

Бугун Туркияда Фатҳуллоҳ Гуленнинг террорчилик ташкилотига (FETÖ) мансуб ҳарбийлар томонидан уюштирилган ва муваффақиятсизлик билан якун топган давлат тўнтариши содир этилганини бир йил бўлди. Шу муносабат билан айни дамда Туркияда хотирлаш маросимлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу маросимларда жаҳоннинг кўплаб давлатларидан келган журналистлар қатори Ўзбекистоннинг ҳам етакчи нашрлардан ижодкорлар қатнашмоқда.

Kun.uz / Sherzod Ikramutdinov

"Кун" нашри бош муҳаррирининг хабар беришича, бугун медиа-тур иштирокчилари Туркия Қизил Ярим ой жамиятининг идорасига ташриф буюришди. Тадбир давомида ташкилотчилар ташкилотнинг асосий вазифалари, фаолияти ҳамда тарихи билан яқиндан танишишди. 

Kun.uz / Sherzod Ikramutdinov

Турк Қизил ярим ой жамияти 1868 йил 11 июнда  Усмонийлар империяси томонидан ташкил этилган ва "Усмонийларнинг ярадор ва касал аскарлари" деган ном остида фаолият олиб борган. 1935 йилда эса Камол Отатурк республика тепасига келгандан сўнг жамиятга "Турк Қизил ярим ойи" номи берилади. Унинг биринчи раҳбари асли келиб чиқиши Грециялик Марко Паша (Маркос Апостолидис) бўлган. 

Kun.uz / Sherzod Ikramutdinov

Турк Қизил ярим ой жамиятининг асосий вазифаси - табиий офатлар вақтида ёрдам кўрсатиш, донорликни ташкил этиш, соғликни тиклаш бўйича тадбирлар ўтказишдир.  

Қизил ярим ой жамиятининг асосий тамойиллари қуйидагилардир: 

Инсонпарварлик 
Бетарафлилик
Холислик
Мустақиллик
Ихтиёрийлик
Бирдамлик