Жаҳон | 08:18 / 17.07.2017
9276
1 дақиқада ўқилади

Украина бош вазири президент бўлиш истагида эмас

Фото: Украина Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати

Украина бош вазири Владимир Гройсманнинг маълум қилишича, 2019 йилги сайловларда мамлакат президенти лавозими учун ўз номзодини қўйиш ниятида эмас. Бу ҳақда у «112 Украина» телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Аввал ҳам айтгандим, ҳокимиятнинг айнан ижро тармоғида самарали иш олиб боришимни сезаман. Шунинг учун менда бундай режалар йўқ», - дея айтиб ўтди Гройсман тегишли саволга жавоб қайтариб.

Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, ўзини Украина президенти сифатида кўрмайди.

Аввалроқ Украина собиқ бош вазири мамлакатда ҳокимият ўзгаришини башорат қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид