«ДХР» раҳбари янги давлат тузилиши ҳақида маълум қилди
«Донецк халқ республикаси» раҳбари Александр Захарченко янги давлат – Малороссия тузилгани ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Бизнинг фикрча, Украина давлатини тиклаб бўлмайди. Биз, Украина собиқ минтақалари вакиллари, Қримдан ташқари, янги давлатни тузиш ҳақида маълум қиламиз. У Украинанинг меросхўри бўлади. Биз янги давлат Малороссия, деб аталишига розимиз, сабаби Украина номи обрўсизланиб бўлган», - деди у.
Унинг сўзларига кўра, Донецк янги давлат пойтахтига айланади.
«Малороссия давлат байроғи сифатида Богдан Хмельницкийнинг байроғи тан олинади... Бизнинг фикрча, Донецк Халқ Республикаси, худди Луганск Халқ Республикаси каби, Украинада қонуний ҳукумат сақланиб қолинган ягона ҳудуддир», - деди у.
Захарченко мамлакатда уч йиллик муддатга фавқулодда ҳолат режимини жорий этиш ҳақида ҳам маълум қилди.
Мавзуга оид
12:06 / 14.12.2024
УҚК «Донецк» гуруҳи қўмондони алмаштирилди
15:20 / 30.10.2024
УҚК генерали Марченко: Донбассдаги фронт «парчаланди»
15:50 / 29.10.2024
Россия армияси Донецк областидаги Горняк шаҳрини эгаллади
22:49 / 15.08.2024