«Юнусободтумангаз» ва «Шайхонтоҳуртумангаз» масъул шахслари 3,4 миллиард сўмлик қарзни аҳолига «юклаган»и маълум бўлди
Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Қудратхўжаевнинг ЎзА билан суҳбатда айтишича, энергия ресурслари билан боғлиқ барча ҳолатларни тизимли ўрганиш давомида 432 қонунбузарлик аниқланган. Улар юзасидан 67 жиноят иши, 365 маъмурий иш қўзғатилди.
“Назорат тадбирлари давомида асосий эътибор электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчи корхоналарнинг ўз вазифаларига совуққонлик билан қараган, ваколатини суиистеъмол қилган мансабдор шахслари фаолиятига қаратилмоқда. Уларнинг дебиторлик қарздорликни қисқартириш бўйича лозим даражада чора кўрмай қилган масъулиятсизлигига қонуний баҳо берилади. Чунки ўтган даврда улар томонидан бу борада 44,8 миллиард сўм қарздорлик вужудга келишига йўл қўйилган. (Бунинг 40,4 миллиард сўми электр энергияси бўйича, қолгани табиий газ бўйича). Бундай ҳолатлар бўйича 12 жиноят иши қўзғатилди”, - дейди Қудратхўжаев.
Унинг айтишича, Оқ олтин тумани электр тармоқлари корхонаси раҳбари олдиндан эллик фоиз тўловни тўламаган 186 юридик шахсга 286,6 миллион сўмлик электр энергияси етказиб берган. Бу йўналишда 888 миллион сўм қарздорлик вужудга келган бўлса ҳам, уни ундириш чораларини кўрмаган.
“Энергия ресурсларини етказиб бериш соҳасида суиистеъмолчиликка йўл қўйилиши оқибатида сунъий қарздорлик вужудга келтирилган. Аниқроқ айтганда, турли йўллар билан ишлатилган, базага киритилган бундай қарздорликни “ёпиш” учун улар аҳолига тақсимланган. Мисол учун, «Юнусободтумангаз» ва «Шайхонтоҳуртумангаз» корхоналари масъул шахслари газ истеъмоли бўйича белгиланган тартибда ҳисоб-китоб ва назорат ишларини етарли даражада амалга оширмагани туфайли 3,4 миллиард сўм қарздорлик вужудга келган. Бу борадаги камомадни қоплаш учун улар бу суммани аҳолига “юклаган”, - дейди Мажбурий ижро бюроси директори.
Мавзуга оид
00:17 / 02.11.2022
Хоразм вилояти прокурори Бош прокуратурага ишга ўтмоқда
15:04 / 09.05.2021
10 май куни Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
11:34 / 12.10.2020
МИБ директори Хоразм вилояти прокурори этиб тайинланди
18:40 / 27.09.2019