Туркия президенти Форс кўрфазининг уч давлатига уюштирадиган ташрифидан аввал матбуот анжумани ўтказди, деб хабар беради Anadolu ахборот агентлиги.

Туркиянинг Форс кўрфазидаги дўстона давлатлар билан муносабатларида муаммо ва мураккабликлар бўлишини қабул қилиш қийин, деб ҳисоблайди, деган президент Ражаб Тоййиб Эрдўған Форс кўрфазининг уч давлатига уюштирадиган ташрифидан аввал ўтказилган матбуот анжуманида.

Турне давомида Туркия давлат раҳбари аввал Саудия Арабистонида тўхтайди, кейин Кувайт ва Қатарга йўл олади. 

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Анқара минтақада содир бўлаётган сўнгги воқеаларда чуқур таассуфда. 

«Бугунги кунда бутун дунё мусулмонлари бирлик ва ҳамжиҳатликка аввалгилардан ҳам кўра кўпроқ муҳтож бўлиб турибди. Сурия, Ироқ, Ливия ва Фаластин халқларининг тортаётган азобларини барчамиз кўриб турибмиз»,  дея таъкидлаган президент, ислом дунёсидаги мавжуд муаммоларга янада янгилари қўшилаётганидан чуқур афсусда эканини изҳор этиб.

«Бунга мисол қилиб Қудси шарифдаги Ал-Ақсо масжиди атрофидаги воқеаларни келтириш мумкин. Кейинги кунларда Ал-Ақсо масжиди билан боғлиқ ҳурматсизлик ислом дунёсида чуқур ташвиш келтириб чиқармоқда», — деган Эрдўған.

Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таъкидига кўра, Қудсдаги Ал-Ақсо масжиди нафақат Фаластин халқининг, балки 1,7 миллиард мусулмоннинг ҳам муқаддас даргоҳи ва шаъни ҳисобланади. «Мусулмон дунёси ушбу масжидга нисбатан жорий этилган чекловларга индамасдан қараб тура олмайди. Туркия ҳам бу воқеаларга кескин муносабат билдирди», — деган президент.

Туркия президентининг қайд этишича, Қудсда ҳуқуқларнинг топталиши мусулмонлар томонидан ноқонуний ҳаракатларни бошлаш учун асос бўлмаслиги керак.

«Исроилнинг хатти-ҳаракатларига реакция мутаносиб ва қонунга мувофиқ бўлмоғи лозим. Ислом бизни эътиқод эркинлиги ва барча дин вакилларини ҳурмат қилишга чорлайди. Шу сабабли биз Қудсдаги, шу жумладан Ал-Ақсо масжиди атрофидаги таранг вазият тезроқ юмшаши учун қўлдан келган барча имконни ишга соламиз»,  деган Туркия етакчиси.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) нинг амалдаги раҳбари сифатида Эрдўған Исроилни «тарихий анъаналар ва инсон ҳақлари»ни ҳурмат қилишга чақирди.

«Минтақада кескинлик янада тарқалишининг олдини олиш керак. Туркия ҳар доимгидек минтақада тинчлик барқарор бўлишига ўз ҳиссасини қўшишга интилади ва биродар-фаластинликларнинг курашини қўллаб-қувватлашга тайёр»,  дея таъкидлаган президент.