Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 14 июлдаги буйруғи билан ички ишлар органлари ходимлари учун муомала маданиятини ошириш чоралари белгилаб берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мамлакатнинг ҳар бир фуқароси ички ишлар органлари ходими тимсолида ўзининг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қимматини ҳар қандай тажовузлардан муҳофаза қилишга ва оғир дамда ёрдам беришга тайёр бўлган ҳимоячисини кўриши ҳамда ўзининг хавфсизлиги таъминланганлигини ҳис қилиши зарур.

Ушбу буйруқ билан ички ишлар органларининг бу борадаги фаолиятини самарали ташкил этиш, шунингдек ходимлар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда ушбу ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатларни ҳурмат қилиш принципига ҳар томонлама ва тўлақонли амал қилишларини таъминлаш ҳамда ходимларнинг муомала маданиятини яхшилаш ва уларнинг бу борадаги шахсий жавобгарлигини ошириш мақсад қилиб кўрсатилган. 

Унга кўра қуйидаги вазифалар белгилаб қўйилди:

  • муомала маданиятига риоя этиш ички ишлар органлари ходимларининг касбий фаолиятини ва хизматдаги хулқ-атворини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади;
  • ички ишлар органига ёки аниқ бир ходимга мурожаат қилган ҳар қандай шахс зудлик билан қабул қилиниши ва эътибор билан тингланиши шарт;
  • ички ишлар органларининг барча даражадаги раҳбарлари ўз ходимларини қўполлик ва лоқайдликка нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш руҳида тарбиялашлари, ўзаро ва фуқаролар билан қўпол муомалада бўлиш ҳолатларига қатъий муносабат билдиришлари ҳамда хулқ-атвор ва муомала маданиятлари билан ўзлари шахсий намуна кўрсатишлари зарур.

Ички ишлар органлари ходими:

  • ҳар доим аҳоли кўз ўнгида эканлигини ҳамда ички ишлар органларининг обрўси унинг хулқ-атворига ва хатти-ҳаракатларига бевосита боғлиқ эканлигини ҳамда ички ишлар органларига мурожаат қилган ҳар бир фуқарога ёрдам кўрсатиш аҳолида ички ишлар органи фаолияти тўғрисида ижобий фикрни шакллантиришини ёдда тутиши; 
  • фуқаролар билан хушмуомала бўлиши, уларнинг мурожаатларига холисона ва виждонан ёндашиши, айниқса, болалар, аёллар ва қарияларга алоҳида эътибор қаратиши;
  • ички ишлар органларига олиб келинган ҳар бир инсон шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга эканлигини ёдда тутиши ва айбсизлик презумпцияси принципига амал қилиши;