08:40 / 25.07.2017
6680

Шри-ланкалик ҳарбийлар филларни қутқариш учун 12 соатлик операция ўтказишди

Фото: Daily Mail

Шри-Ланка Республикаси ҳарбий-денгиз кучлари океанга олиб кетилган иккита ёш филни қутқариш бўйича операция ўтказишди. Қутқарув операцияси 12 соатдан кўпроқ давом этган, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Маълум қилинишича, филлар соҳилдан бир метр нарилаб кетганларида аниқланганлар. Тахминларга кўра, филлар Коккилай лагунасини ўтаётганларида океанга олиб кетилганлар.

Операция давомида ҳарбий ғаввослар филларни арқонлар билан ўраб, сўнгра уларни соҳилга олиб чиқиб, қўйиб юборишган. Айни вақтда филлар ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти. Таъкидланишича, жорий ойда бу иккинчи шундай ҳолатдир. 12 июлда ҳам қутқарувчилар океанга олиб кетилган катта ёшли филни қутқариб қолишган.

Top