Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония ва АҚШ КХДРга босимни кучайтириш ниятида
Япония ТИВ раҳбари Фумио Кисида ҳамда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон телефон мулоқоти ўтказди. Бу Шимолий Корея томонидан ракета синови ўтказилиши туфайли юз берди. Суҳбат давомида томонлар Пхеньянга босимни кучайтириш ниятида эканликларини тасдиқлашди, деб хабар бермоқда The Mainichi.
«Биз бир-биримиз ҳамда Жанубий Корея билан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг янги резолюцияси қабул қилинишига эришиш учун қалин ҳамкорлик қилишимизни тасдиқладик. Резолюция янада қаттиқроқ чораларни назарда тутиши лозим», - дея маълум қилди Кисида.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Россия ва Хитой Шимолий Корея томонидан хавфсизликка таҳдид пайдо бўлганига масъул экани ҳақида айтиб ўтганди.
Мавзуга оид
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
07:43 / 09.05.2026
Трамп Россия ва Украина ўртасида уч кунлик сулҳни эълон қилди
21:36 / 08.05.2026
Пентагон НУЖ ҳақидаги ҳужжатларнинг биринчи қисмини эълон қилди
11:29 / 08.05.2026