08:26 / 29.07.2017
7078

Нью-Йоркда паром пирсга урилиши оқибатида 30 киши жабрланди

28 июль кечки пайт Нью-Йоркда ноодатий авария юз берди: паром Манхэттен ғарбидаги пирсга урилди. Бунинг оқибатида 30 киши жароҳат олган.

NBC телеканалининг шаҳар ўт ўчириш хизматига иқтисоб келтирган ҳолда маълум қилишича, жабрланганлардан ҳеч ким ҳаёт учун хавфли жароҳат олмаган.

Йўловчилар асосан лат ейиш жароҳатлари олишган. Бир киши воқеа жойидан замбилларда олиб кетилган.

Воқеа жойида тез ёрдам, полиция ва қутқарувчилар бригадалари иш олиб борганлар. 

Терговчилар авария сабабини аниқлашлари керак бўлади. 

Top