Жаҳон | 13:45 / 01.08.2017
7930
1 дақиқада ўқилади

АҚШ бошчилигидаги коалициянинг Суриядаги авиазарбаси натижасида камида 60 киши ҳалок бўлди

Фото: SANA

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг Сурияда берган авиазарбаси натижасида тинч аҳоли вакилларидан камида 60 нафари ҳалок бўлди. Бу ҳақда SANA хабар қилмоқда.

Агентлик маълумотига кўра, зарба Суриядаги Дайр аз-Зор вилоятининг бир неча туманларига берилган.

29 июль куни Дайр аз-Зорда коалиция авиазарбаси натижасида камида ўн киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Сурия ТИВ БМТга мурожаат қилди.

Ўз навбатида, коалиция бу туманда авиазарба берилганини рад этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид