Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ва арманистонлик мигрантлар иштирокидаги оммавий муштлашувнинг видеоси пайдо бўлди
Аввал хабар берилганидек, Москвада ўзбекистонлик ва арманистонлик мигрантлар иштирокида оммавий муштлашув юз берди.
«360» телеканали YouTube’да ушбу муштлашув тасвирланган видеони жойлаштирди.
Россия ОАВнинг хабар беришича, Ўзбекистон ва Арманистондан бўлган тахминан 40 нафар мигрант-қурувчи янги Москвада жойлашган Коммунаркадаги қурилиш майдонида муштлашиб кетган. Муштлашув чоғида катта болға, белкурак ва арматурадан фойдаланилган.
Можаро ишчилардан бири томдан чиқинди ташлашни бошлагани туфайли юз берган. Олти фуқаро тан жароҳатларини олди ҳамда шифохонага олиб кетилган. Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
21:09 / 13.05.2026
Россиядаги фабрикада ўзбекистонлик ва бангладешлик ишчилар муштлашди
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
20:39 / 27.04.2026